

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айни дамда футбол тижоратлаштириш йўлидан кетмоқда, бу эса бошқа жиҳатларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
"Профессионал футболнинг келажагига шубҳам бор. У йилдан-йилга ёмонлашмоқда", — деди Бьелса.
Аргентиналик мутахассис турли мусобақалар ташкилотчиларининг асосий хатоларидан бири тақвимнинг тирбандлиги деб атаган. Масалан, ФИФА ҳозирданоқ ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионатини ўтказишни бошлаб, муаммони янада кучайтиришга уринмоқда.



