

Англиялик футболчи кеча ЕЧЛ доирасида "Унион Берлин" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба туҳфа этди.
Шу тариқа, Беллингем XXI асрда "Реал Мадрид" таркибида Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги дебютида гол урган 4-футболчига айланди.
Аввалроқ Криштиану Роналду (2009), Иско (2013) ва Марко Асенсио (2016) шундай натижа қайд этганди.



