"Базель" "Интер" форварди учун 3 миллион беришга тайёр

Alisher
7 июл 2021
"Интер" ҳужумчиси Себастьяно Эспозито Швейцарияга йўл олишга яқин.

Ўйинчининг хизматларига "Базель" қизиқиш билдирмоқда. Клуб форвард учун 3 миллион евро тўлашга тайёр.

Жамоа вакиллари тез орада битимни муҳокама қилиш учун учрашишади.

Ўйинчи ўтган мавсумни ижара асосида "Венеция"да ўтказди. У Б Серия доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira