UZ

Сўнгги янгиликлар

06:05РПЛ. "Спартак" - "Сочи" 2:2  1 06:00РПЛ. "Уфа" - "Краснодар" 0:3  0 02:26"Спартак" — "Сочи" ўйинини бошқарган ҳакам ишдан четлатилди  7 02:16Пирло: "Ювентус"нинг муаммоси ярим ҳимояда. Роналду сотиб олинди, аммо..."  7 02:03"Арсенал" "Зенит" футболчисига қизиқмоқда  0 01:55Виктор Кашшаи: "Ҳакам 88-дақиқада "Спартак" дарвозасига пенальти белгилаб, хато қилди"  4 01:43"Спартак"нинг ўйинини бошқарган ҳакам Instagram'даги саҳифасини ўчириб ташлади  2 01:17РФИ "Спартак"нинг чемпионатдан чиқиб кетиши тўғрисидаги гапларга изоҳ бермади  3 01:03Хусаинов – "Спартак" - "Сочи" учрашувидаги ҳакамлик ҳақида: "Инсон жирканчлигининг чегараси йўқ!"   5 00:56Месси жамоавий машғулотларда қатнашмади   12 00:40Остон Ўрунов қачон майдонга тушади?  8 00:32"Спартак" президенти РПЛдан эртагаёқ чиқиб кетмоқчи: "Масхарабозлар чемпионатида ўйнамоқчи эмасмиз"  18 00:20РПЛ. "Спартак" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  13 23:37Андреа Пирло "янги Пирло"ни харид қилмоқчи  2 23:12"Спартак" Ўруновни 15 млн еврога сотмоқчи. "Герта"нинг таклифи қабул қилинмайди  26

Бундеслига. "Бавария" сафарда "Байер"ни мағлуб этди Янгиликлар

Бундеслига. "Бавария" сафарда "Байер"ни мағлуб этди

Теглар :  Байер Бавария
Германия Бундеслигаси 30-туридан ўрин олган "Байер" - "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Байер – Бавария 2:4 

«БайАрена»

Голлар: 1:0 – 9 Аларио, 1:1 – 27 Коман, 1:2 – 42 Горетцка, 1:3 – 45 Гнабри, 1:4 – 66 Левандовски, 2:4 – 89 Виртц.

Байер – Градецки, Драгович, Тапсоба, Бендер, Амири (Демирбай, 46), Арангис, Баумгартлингер (Паулиньо, 62), Диаби, Бельараби (Виртц, 46), Бэйли (Венделл, 46), Аларио (Фолланд, 76).

Бавария – Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Гнабри (Алькантара, 74), Дэвис (Люка Эрнандес, 85), Горетцка (Мартинес, 74), Коман (Перишич, 66), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Коман (8), Амири (30), Левандовски (32), Бельараби (35), Мюллер (40), Драгович (74).

18:15.  Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бундеслиганинг 30-туридан ўрин олган марказий баҳсга хуш келибсиз! 

18:18. Афсуски, бугунги ўйиндан олдин нохуш хабар тарқалди. "Байер" етакчиси Кай Хаверц мушакларидаги муаммо туфайли баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Лекин шунга қарамай учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

"БайАрена" бугунги тўқнашувга тайёр! 

"Бавария" ирқчиликка қарши кураш доирасида махсус либосларда машғулот олиб борди. 

18:30.  Ўйин бошланди!

4.  Жамоалар ўзаро тенг ўйин намойиш этишмоқда, бироқ "Бавария" тўпга эгалик қилишга уринмоқда.

6. "Байер" ўнг қанотдан ҳужумга интилди. Меҳмонлар ҳимоячилари тўпни ўз жарима майдонларига яқинлаштиришмаяпти. 

8. Кингсли Коман бирин-кетин рақибларни алдаб ўтишга уринди ва йиқилди, бу эса ҳакам томонидан симуляция деб топилди.

9.  ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!  Лукас Аларио "Бавария" дарвозасини ишғол этди!   Мезбонлар олдинга чиқиб олишди. 1:0!  

15. Мезбонлар Хаверцсиз ҳам кучли ўйин кўрсатмоқдалар. 

18.  "Бавария" негадир тўпни рақибга жуда тез олдириб қўймоқда. 

21. "Бавария" футболчиларидан ўзига хос комбинация, бироқ ҳозирча самарасиз. 

22. Белларабидан олдинга узатма, аммо тўпга Нойер эгалик қилди. 

25. Командан узатма - Левандовскининг бош билан зарбаси! Афсуски, кучсиз ва бесамар амалга оширилди. 

27. ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди. Коман тезкорлик билан ҳужумга ўтди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни тенгдаштирди. 1:1! 

31. Киммихнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси Градецкига қийинчилик туғдирмади. 

32. Левандовски қўполлиги эвазига сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва энди поляк кейинги ўйинни ўтказиб юборади. 

35. Беллараби ҳам огоҳлантирилди. У Дэвисга нисбатан ўта қўпол ўйнади.

37. Аларио ҳужумда қоидани бузди.  

38. Амири ва Диаби комбинацияси. Диабидан зарба! Бироқ Нойер ўз ўрнида.

40. Мюллерга қоидани бузгани учун сариқ карточка кўрсатилди. Томас Мюллер ҳам кейинги учрашувда қатнашмайдиган бўлди.

42. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!  "Бавария" қарши ҳужумга ўтди. Вааау!  Горецканинг узоқдан йўллаган зарбаси голга айланди! "Бавария" олдинга чиқиб олди. 1:2!

45. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ! Сал олдинроқ бирга бир вазиятдан фойдалана олмаган Гнабри бу сафар чиройли гол урди! 1:3!

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

"Бавария" ўйинчилари махсус боғичларда ҳаракатланишмоқда. Унда Black Lives Matter ("Қоралар ҳаёти аҳамиятга эга") деб ёзилган. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

48. "Бавария"да бурчак зарбаси. Тўп "Байер" дарвозабони қўлига келиб тушди ва у жамоадошларини олдинга бошлади. Диавбидан зарба... анча ноаниқ.  

50. Коман яхши вазиятга чиқиб бораётган Мюллерга пас берди. Мюллернинг зарбаси бир оз ноаниқ кетди. 

52. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 

54. "Байер" қанотдан ҳужумга отланмоқда. Диаби Павар томонидан йиқитилди. Демирбай жарима зарбасини амалга оширилди, тўп эса ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.  

55. Демирбай бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

57. Майдон марказида Киммихга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

60. Ҳимоядан ошириб берилган тўп Алариога етиб келди, аммо офсайд қайд этилди. 

61. Левандовски Дэвисга тўпни узатди, Дэвис эса қанотдан ичкарига оширди, лекин "Байер" ҳимоячилари тўпни майдон ташқари томон тепиб юборишди. 

62. "Бавария"нинг бурчак тўпи муваффақият келтирмади. 

62. "Байер"да ўзгариш. Баумгартлингер ўрнига Паулиньо майдонга туширилди.  

64. Зарба! Гнабри яқин масофада қулай имкониятдан фойдалана билмади. 

66. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЛЕВААААААААНГОООООООЛЛЛСКИ! А ЙЎҒЕЕЕЕ! ЛЕВАНДОВСКИдан бош билан урилган гол! Ҳисоб 1:4 га ўзгарди! 

Бу гол Левандовскининг жорий мавсумдаги 30-голи бўлди. 

71. "Байер" шиддат билан олдинга интилаётганди, бироқ "Бавария" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.

74. Горецка қанотдан ҳужумга ўтаётганидан тўхтатиб қолинди, бу учун Драговичга сариқ кўрсатилди. 

74. "Бавария"да ўзгариш. Флик Гнабри ва Горецка ўрнига Мартинес ва Тиагони майдонга туширди. 

76. "Байер"да навбатдаги ўзгариш. Аларио ўрнига Фолланд ўйинга қўшилди.   

78. Диабининг зарбасини Нойер майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи самара бермади. 

80. "Бавария" тўпга эгалик қилмоқда. Левандовскидан тўпни олиб қўйишди.

81. Вирц томонидан кучсиз зарба йўлланди. Нойер тўпни шунчаки қабул қилиб олди. 

83. Нойер Дэвисни чап қанотдан олдинга бошлади. Тўп Перишичга, кейин Тиагога етиб келди... Яна қанотга пас. Дэвиснинг узатмаси муваффақият келтирмади.   

85. "Бавария"да ўзгариш. Меҳмонларнинг энг фаол ўйинчиларидан бири Дэвис майдонни тарк этди, унинг ўрнига Люка Эрнандес туширилди. 

86. Диаби бугун жуда яхши ўйин кўрсатмоқда, аммо унга яхши шерик етишмаяпти. Балки, Хаверц етишмагандир...

89. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!  ФЛОРИИИАНН Вииирррц  Нойер дарвозасига чиройли гол урди!   

90. Ўйинга ҳакамлар томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90+4. Киммих бурчак зарбасини амалга оширди. Тўп Нойергача етиб келди. 

БАҲС ЯКУНЛАНДИ! "Бавария" сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтадиган бўлди. Хизматингизда камина Шерзод Нурматов бўлди ва бу менинг дебютим эди. Камчиликлар учун узр. Кейинги ўйинларда кўришгунча!  

Турнир жадвали

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+2   
06 июн 19:02:38
Бодринг Помидоров
Акалар иккита савол бор.Нега Бундеслига жамоалари уйинчилари футболка си оркасига фамилия урнига жамоа номи езилади(байердан ташкари)ва Нега Байер Байер деб укилади Байерн Бавария деб.Билганлар булса айтворинглар илтимос 2кгдан помидор,бодринг бераман.Бонусига кукатлар
+1   
06 июн 20:29:27
Po'lat_BM
Уйиндиги битта хато - Эрнандесни Девис урнига тушгани, айнан уша канотдан 2чи гол утказворилди (( Умуман шу болага 80млн канакиб туланганига халиям хайронман, Лекин мухими галаба, табриклар
   
06 июн 22:54:03
Бодринг Помидоров
Odilbek Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalomu alaykum! Bunga sabab Germaniyada Futbolchi Nomidan Jamoani Nomi qadrliroq! Shunga birinchi Jamoani nomi yoziladi! Keyingi Savolizga Javob "Bayern" Germaniya bir o'lkasi ruscha uzbekcha aytganda "Bavariya". München shu Bayern olkasini katta shaxari! Germaniyaning eng boy shaxri desa xam boladi. Bayernda koplab shaxarlar bor yana Münchendan tashqari.
Катта рахмат .Демак руслар Бавария дегани учун биз хам шундай атаймиз.
   
06 июн 21:47:33
Nozim 7 Ribery 7
G'alaba muboraaaaakkk fanatdoshlarrrr. Man tanigan BVBchi raqib fanatlar qatlarga kirib ketkansila chiqib yozila avvallari faol edilaku echte libe qilib yurardilarin yoooo bopkettila.
   
06 июн 21:26:23
Odilbek Ergashev
Бодринг Помидоров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Акалар иккита савол бор.Нега Бундеслига жамоалари уйинчилари футболка си оркасига фамилия урнига жамоа номи езилади(байердан ташкари)ва Нега Байер Байер деб укилади Байерн Бавария деб.Билганлар булса айтворинглар илтимос 2кгдан помидор,бодринг бераман.Бонусига кукатлар
Assalomu alaykum! Bunga sabab Germaniyada Futbolchi Nomidan Jamoani Nomi qadrliroq! Shunga birinchi Jamoani nomi yoziladi! Keyingi Savolizga Javob "Bayern" Germaniya bir o'lkasi ruscha uzbekcha aytganda "Bavariya". München shu Bayern olkasini katta shaxari! Germaniyaning eng boy shaxri desa xam boladi. Bayernda koplab shaxarlar bor yana Münchendan tashqari.
   
06 июн 21:08:43
Po'lat_BM
I love Uzbekistan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Админ 2-4 қачондан йирик ғалабага айланди, 3 та тўп фарқи ёки ундан кўп бўлса айтиларди йирик ғалаба деб.
Бугундан
   
06 июн 20:58:30
FARRUXBEK.FC.BAYERN
levadan chiroyli gool oltin butsaga yaqinlashmoqdaa lewaa
   
06 июн 20:57:15
FARRUXBEK.FC.BAYERN
bavariya muxlislari galabaa blan tabrikleman olgaaa
   
06 июн 20:35:20
I love Uzbekistan
Админ 2-4 қачондан йирик ғалабага айланди, 3 та тўп фарқи ёки ундан кўп бўлса айтиларди йирик ғалаба деб.
   
06 июн 20:25:12
Samandarqambarov
Xa mana kurib quyila Bavariyani
Olga bavariya wuyil xamma sovrin saniki
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг