UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  18 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  7 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  32 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, мухлисларимиз кутган натижани қўлга кирита олмадик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, мухлисларимиз кутган натижани қўлга кирита олмадик"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида
- Биз мураббийлар ўйиндан олдин айтиб ўтган фикрларимиз ўз тасдиғини топди. "Сурхон" иштиёқи кучли, охиригача курашувчан ва яккакурашларга чанқоқ жамоа. Афсуски, биз голдан кейин бутунлай тўп назоратини ва ўйин тизгинини рақибга топшириб қўйдик. Биз учун аламли дуранг бўлди, ғалабани ушлаб қололмадик. Ҳар икки жамоага охиригача кураш олиб борганликлари учун раҳмат айтаман.

- Жамоа ўтган ўйиндан фарқли равишда битта ҳужумчи билан ўйнади. Бамбанинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Биз меҳмонда ўйнаб турганимизни, Бамбанинг тўп билан яхши муомала қилишини ва унинг чиройли паслари борлигини инобатга олиб, ўйинни 3 та ярим ҳимоячи билан бошладик. Эътибор берган бўлсангиз, ўтган ўйинларда Бамба хавфли вазиятларни юзага келтирганди, бироқ бу гал ўйлаган режаларимиз иш бермади. Шунга қарамасдан, голгача тўлиқ устунлик жамоамизда бўлди. Голдан кейин "Сурхон" бир нечта вазиятларни яратди ва ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди.

- "Сурхон" жамоаси таркибида "Қўқон-1912" аъзоси Жасур Ёқубов ижара асосида тўп тепмоқда. Унинг бугунги ўйини ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
- Шогирдимизни нафақат бугунги, балки бошқа ўйинларини ҳам кузатиб боряпмиз. Масалан, "Металлург" билан ўйинда ғалаба тўпини киритганди. Ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни "Сурхон"га ижарага бергандик. Омадини берсин, у ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти.

- "Қўқон-1912" мухлислари ҳақида
- Афсуски, мухлисларимиз кутган натижани қўлга кирита олмадик. Уларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз ва уйга эсон-омон етиб олишларини тилаймиз.

- "Сурхон" ўйинчиларидан кимларни жамоангизга таклиф этган бўлардингиз?
- "Сурхон" жамоасида яхши футболчилар бор, аммо амалдаги таркибимиз мураббийлар штабини қониқтиради. Мен ўз футболчиларимга ишонаман ва ўйлайманки, улар бу мавсуда мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олишади.

- Сиз бошқарган ва ҳозирги "Сурхон"нинг фарқи нимада деб ўйлайсиз?
- Мен бошқарган "Сурхон" борасида аниқ фикр билдириш қийин, чунки бир ой бошқардим, холос. Мураббий сифатида ўзимни кўрсатиш имкони бўлмаганди. У пайтда маҳоратли футболчилар кўпроқ эди, ҳозир эса таркиб кўпроқ ёшлардан иборат.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика