"Бавария" Закариянинг агентлари билан боғланди

Alisher
11 ноя 2020
"Боруссия" (Мёнхенгладбах) ярим ҳимоячиси Денис Закария Германия чемпиони сафига ўтиши мумкин.

"Бавария" Денис Закариянинг вакиллари билан илк музокараларни ўтказди.

Қайд этиш керакки, трансфер қишки трансферлар ойнасида амалга ошмайди, сабаби швейцариялик футболчи тиззасидан олган жароҳатини даволайди.

Закариянинг "Боруссия" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У гладбахликлар сафига "Янг Бойз"дан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport