"Бавария" рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
12 ноя 2023, 10:51
"Бавария" самарадорлик бўйича Бундеслигада рекорд ўрнатди.

Томас Тухель бошчилигидаги жамоа 11-турда "Хайденхайм"ни мағлуб қилди, 4:2.

Энди мюнхенликлар ҳисобида 42 гол бор. Ҳали бирорта жамоа Бундеслига мавсумидаги дастлабки 11 ўйинда 40тадан кўп гол ура олмаганди.

"Бавария"нинг ушбу мавсумдаги энг йирик ғалабаси "Дармштадт"га қарши бўлди - 8:0. 23 сентябрь куни эса "Бохум" 7:0 ҳисобида таслим қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal