

Германиянинг "Бавария" клуби "Аякс" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди.
Учрашувни стадиондан 8500 нафар томошабин кузатиб борди. Ўйин бошланиши билан эса, жанубий тарафдаги бир неча мухлислар "Нагельсманн, чўчқа, "Мюнхен-1860"га йўқол!", -деб бақиришни бошлашди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бунга Юлиан Нагельсманнинг "Бавария"нинг азалий рақиби, ушбу шаҳардаги "Мюнхен-1860" клубида 7 йилдан ортиқ фаолият олиб борганлиги бўлди. Шу билан бирга, мураббий ўзининг жамоа билан биринчи ўйинида "Кьёлн"га мағлуб бўлганди.
Нагельсманнинг ўзи эса, болалигидан "Бавария" клуби мухлиси эканлиги, мухлисларнинг норозилигини эса сабр билан қабул қилишини билдирди.



