

Бироқ бу ўйин Мюнхен гранди учун нохушликсиз ўтмади: иккинчи тайм бошида "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис навбатдаги жароҳати сабаб мажбуран майдонни тарк этди.
"Бавария" тиббий штабининг маълум қилишича, канадалик ҳимоячи ўнг тиззаости пайининг мушак толасини йиртиб олган ва вақтинча сафдан чиққан.
25 ёшли футболчи жорий мавсум 12 ўйин ўтказиб, 1 та голли паси билан ажралиб турди.



