“Бавария” Альфонсо Дэвисни олиб қолиш учун максимал гонорарни таклиф қилди

Khoja
26 янв 2024, 13:42
“Бавария” Альфонсо Дэвисни сақлаб қолиш учун “Реал Мадрид”дан кўпроқ ойлик беришга тайёр.

Marca нашрининг маълум қилишича, немис жамоаси 2025 йилда шартномаси якунланадиган ҳимоячини жамоада олиб қолиш учун 10 миллион евро беришга тайёр. Ҳозирча 23 ёшли футболчи ушбу таклифга жавоб бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Альфонсо Дэвис “Бавария” сафида 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Футболчи жорий мавсум Бундеслига баҳсларида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›