"Бавария" Дэвисни сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
24 мар 2026, 15:00
Альфонсо Дэвис 2019 йилда "Бавария"га қўшилганидан бери жароҳатлардан боши чиқмаяпти.

У шу вақт ичида юздан ортиқ ўйинни ўтказиб юборди. Мюнхен клуби энди уни сақлаб қолиш ниятида эмас.

Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, "рекордмайстер" ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли канадалик учун келиб тушадиган йирик таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирда Дэвис учун асосий даъвогар ҳисобланади, чунки манкунианлар чап қанот ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›