«Бавария» 2011 йилдан буён бундеслигада кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
13 апр 2014, 11:17
Германия чемпионатининг 30-турида «Бавария» Мюнхенда Дортмунднинг «Боруссия» клуби томонидан мағлуб этилди (0:3).
Шундай қилиб, «Бавария» 2011 йил ноябридан буён биринчи бор чемпионатда кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди. 29-турда «Бавария» «Аугсбург»га имкониятни бой бериб қўйганди (0:1).

Мюнхен клуби сўнгги бор ўз майдонида 2008 йил «Вердер»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (2:5).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru