"Барселона"дагилар Каспер Шмейхель ҳақида ўйлаяпти

Aslanov Jasurbek
25 апр 2016, 11:34
"Барселона" мураббийлар штаби янги мавсум олдидан фақат ҳужумчи ва ҳимоячи харид қилмоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби "Лестер Сити" дарвозабони Каспер Шмейхелга эътибор қаратди. Каталонияликлар Марк-Андре тер Штеген клубни тарк этишидан ҳавотирда. Шу сабабли улар Шмейхелга захира вариант сифатида қарамоқда.

Шмейхель жорий мавсумда АПЛнинг 35 учрашувида 33 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Mirror