

Team Talk нашри хабар беришича, Каталония клуби бош мураббийи Хави аллақачон “Барселона” президенти Жоан Лапортга футболчини сотиб олишни сўраб мурожаат қилган. “Барселона” “Ливерпуль”нинг 2023/24 йилги Еврокубоклар мавсумини ўтказиб юборишига умид қилмоқда, бу эса каталонияликларга футболчини арзонлаштирилган нархда сотиб олишга ёрдам беради.
24 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.



