

Манбанинг хабарига кўра, футболчининг агентлари аллақачон Каталония клуби вакиллари билан боғланишган.
Данилога Серхио Бускетснинг ўрнини боса оладиган футболчи сифатида қаралмоқда. Бироқ Данило трансферга рози бўладими ёки йўқми, буниси номаълум.
Футболчининг трансфери 20-25 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Палмейрас" таркибида Данило икки марта Либертадорес кубогини қўлга киритди.



