

Унга кўра, колумбиялик футболчи январдан бошлаб “Барселона” сафида тўп суради. “Кўк-анор ранглилар” Мурильо учун ярим йиллик ижара ҳақи сифатида “Валенсия”га 2 млн евро тўлайди.
Агар “Барселона” хоҳласа, уни мавсум якунида 25 млн евро тўлаб тўлақонли равишда сотиб олиши мумкин бўлади.
Қайд этиш жоиз, Мурильо жорий мавсум Ла Лигада атиги битта ўйинда майдонга тушган.



