"Барселона" 26 ёшли футболчи борасида "Валенсия" билан келишиб олди

Aslanov Jasurbek
20 дек 2018, 17:41
"Барселона" вакиллари "Валенсия" ҳимоячиси Жейсон Мурильо борасида "кўршапалаклар" билан келишувга эришди.

26 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида Каталония клубига ўтади ва жорий мавсум охиригача ижара асосида "Барселона"да ўйнайди.

Кўк-анорранглилар Томас Вермален ва Самуэль Юмтити жароҳати боис ҳимоячи қидиришга жиддий эътибор қаратишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo