"Интер" ва "Барселона" собиқ футболчиси Қатар жамоасига ўтди
29 июл 14:04
Янгиликлар


"Интер" ва "Барселона" собиқ футболчиси Қатар жамоасига ўтди
"Сампдория" ҳимоячиси Жейсон Мурильо Қатарнинг "Ал Шамал" клуби билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар берди.
31 ёшли колумбиялик билан келишув 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Мурильо "Гранада", "Валенсия", "Интер", "Барселона" ва "Сельта" клубларида ўйнаган. Ҳимоячи ўтган мавсум "Сампдория" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 марта қизил карточка олди.
Ўхшаш янгиликлар
00:35
ЕЧЛ. "Бенфика" – "Интер", "Бавария" – "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг бошланғич таркиблари аниқ 0

Фикрлар