"Барселона" Мориба учун таклиф тайёрламоқда

Sherzod Nurmatov
6 июн 2021, 01:12
"Барселона" хавбек Илайш Мориба билан шартномани узайтирмоқчи.

"Marca" хабарига кўра, каталонияликлар 18 ёшли футболчига 3-4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Шуни таъкидлаш керакки, АПЛ клублари ушбу футболчи учун "Барса"дан кўра яхшироқ таклиф билан чиқишга тайёр туришибди.

Морибанинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзда тугайди. Ўтган мавсумда у Каталониянинг асосий жамоасида 17 ўйинда 1 та гол уриб, 2 та голли узатма қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca