

Белгиялик футболчи билан тузилган шартнома 30 июнда якунига етади.
33 ёшли футболчи "Барселона"га 2014 йилда Лондоннинг "Арсенал" жамоасидан келиб қўшилган эди. Футболчи 2016-2017 йиллар мобайнида ижара асосида "Рома"да ҳам ҳаракат қилди.
Вермален "кўк-анорранглилар" сафида жами 10та соврин ютди.
Белгия терма жамоаси футболчиси бу мавсум барча турнирларда атиги 16та ўйин ўтказди.



