"Барселона" "Бавария"нинг 16 ёшли футболчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
31 мар 2022, 19:15
"Барселона" "Бавария" ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни бепул қўлга киритмоқчи.

16 ёшли ўйинчи жорий мавсум якунида Мюнхен клуби билан шартномаси тугагач, "кўк-анорранглилар" сафига қўшилиши мумкин.

Германия ва Туркия фуқаролигига эга хавбек аллақачон "Барса" билан музокараларга киришган, аммо "Бавария" уни қолишга кўндиришга умид қилмоқда.

Йилдиз ушбу мавсумда Мюнхен ёшлар терма жамоаси таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports