"Барселона" "Арсенал" билан Коутиньони Обамеянгга алмашмоқчи

Alisher
17 авг 2021
"Барселона "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқмоқда.

Каталонияликлар ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньодан "канонирлар" билан алмашинувда фойдаланишмоқчи.

Обамеянг ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.

Олдинроқ, "кўк-анорранглилар" "Арсенал"нинг бошқа форвардига қизиқиш билдираётгани айтилган эди - Александр Ляказетт.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports