“Барселона” 2014 йилгача янги стадион бўйича қарор қабул қилади

24 июл 2013, 12:41
“Барселона” клуби молия раҳбари Хавиер Фаус жорий йилнинг охирида ишқибозларнинг севимли стадиони тақдирига ойдинлик киритилади деди.
Хавиер Фаус жорий 2013 охиригача клуб “Ноу Камп”да қолиши, ёки янги стадион қурилиши ҳақида қарор қабул қилишини маълум қилди.

“Биз молиявий томондан қайси бири манфаатлироқ бўлишини билмаймиз. Айни вақтда учта лойиҳамиз бор, булар: ҳозирги стадион ўрнида янгисини қуриш, янги стадионни унинг ёнида қуриш, бошқа жойда қуриш”.

"Биз қарор қабул қилишга шошилмоқчи эмасмиз. Йил охирида референдум ўтказиш учун ҳозир ҳамма нарсани тайёрлаб қўймоқчимиз”.

Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›