"Барса" Дестга ишонади. Куман унинг ўсишига ишончи комил

Alisher
20 фев 2021, 14:20
"Барселона" ҳимоячи Сержиньо Дестга ишонишда давом этмоқда.

Америкалик футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги ПСЖга қарши ўйинда форвард Килиан Мбаппени тўхтата олмади.

Аммо "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Куман 20 ёшли ўйинчининг ўсишига ишончи комил.

Клуб Дестга унинг ишга муносабати сабаб сабр қилмоқда. Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport