Баркли сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
25 дек 2020
Футболчи кейинги учрашувда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Росс Баркли тўлиқ машғулотларга қайтди, деб хабар берди Sky Sports. Футболчи сонидан олган жароҳати туфайли бир ойга яқин вақтни ўтказиб юборди.

Ярим ҳимоячи 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Баркли ушбу мавсумда барча турнирларда 9 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Футболчи "Астон Вилла"да ижарада ўйнаяпти. Олдинроқ "Челси" 27 ёшли ярим ҳимоячини Лондонга қайтаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Sky Sports