Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"

Sherzod Nurmatov
29 дек 2026
"Астон Вилла" ҳужумчиси Олли Уоткинс икки голи "Челси" устидан ғалабани таъминлаганидан сўнг тактик ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Лондонда ўтган "Челси" – "Астон Вилла" учрашуви 2:1 ҳисобида бирмингемликлар фойдасига ҳал бўлди. Учрашув давомида майдон эгалари 63-дақиқага қадар 1:0 ҳисобида олдинда борди, аммо кейин меҳмонлар ҳисобни тенглаштириб, ўйин охирида ғалабани илиб кетди — 2:1. Иккала голга ҳам Олли Уоткинс муаллифлик қилди.

"У тактикани ўзгартирди, чунки "Челси" шахсий қўриқлашда ўйнаётганди, бироқ биз пас бераётганимизда уларда қўшимча марказий ҳимоячи бор эди. Иккинчи бўлимда майдонга тушганимда, у Жейдон Санчо ва Морган Рожерсни қанотларга чиқарди, Юри Тилемансни эса "ўнлик" позицияга қўйди. Шу тариқа бизда қўшимча ўйинчи пайдо бўлди. У — ҳақиқий тактик даҳо. Иккита гол уриб, "Челси"ни мағлуб этиш — жуда ажойиб ҳис", – деди Уоткинс.

Унаи Эмери жамоаси 40 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ESPN