

Қайд этилишича, Лондон гранди футболчи учун 150 млн евро тўлашга тайёр. Клуб боссларининг фикрича, Рожерс жамоага жуда мос келади. Хавбекнинг "Астон Вилла" билан меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача амал қилади. Футболчининг нархи 70 млн еврога баҳоланмоқда (Transfermarkt маълумотлари).
Морган Рожерс "Астон Вилла" сафида жами 97 та учрашув ўтказган. Бу ўйинларда хавбек 24 та гол уриб, 23 та голли узатмани амалга оширди.



