Баҳром Ҳайдаров «Нефтчи» бош мураббийи
09 май 2018 20:08
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров «Нефтчи» бош мураббийи
Аввал хабар берганимиздек, яқинда «Нефтчи» клуби раиси Мўйсинжон Меҳмонов истеъфо берганди.
Аммо эндиликда жамоанинг янги раҳбари ким эканлиги ҳозирча маълум эмас. Олинган маълумотларга кўра, бугун бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилган. Унга кўра, бош мураббий этиб Баҳром Ҳайдаров тайинланган.
Баҳром Сотиволдиевич бунгача ҳам «Нефтчи» мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида ишлаб келаётганди. Лекин бир қатор омадсиз ўйинлардан сўнг мураббий жамоадан кетишга қарор қилган. Бугун Баҳром Ҳайдаров жамоага бош мураббий сифатида қайтарилди ва эндиликда «Нефтчи» натижаларига у жавоб беради. Абдумалик Ҳакимов, Сергей Ковшов, Илҳом Зайлобидинов ва Хислат Чилматов бош мураббийга ёрдам беришда давом этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар