

Кун доирасидан "Бунёдкор" - "Пахтакор" Тошкент дербиси ўрин олган. Мазкур беллашув олдидан "Қўқон-1912", "Сурхон", "Нефтчи" собиқ мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.
"Танаффусдан сўнг жамоалар яхши таассурот қолдирмоқда. Орадаги узоқ вақтли тўхталишда бекор ўтиришмагани кўриниб турибди. Ҳар бир жамоа жуда қизиқ ва яхши темпдаги ўйинларни кўряпмиз.
Бугун бўлиб ўтадиган Тошкент дербисига тўхталадиган бўлсак. "Бунёдкор" жамоасида ички вазият жуда оғирлиги кўриниб турибди. Бу таъсир қилмай қолмайди.
Фикримча, бу баҳсда "Пахтакор" ғалабани ўзиники қилади деган тахминдаман",- дейди Баҳром Ҳайдаров.


