UZ

Сўнгги янгиликлар

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим" Янгиликлар

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим"

“Фарғона водийси кубоги” мусобақасида 3-ўрин учун кечган “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Академия” (Қирғизистон) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азизбек Тўхтабоев сайтимизга интервью берди.

Бу каби мусобақаларнинг ўтказилиши давлатлар ўртасида дўстона муносабат ва хамкорлик алоқаларининг янада кучайишига олиб келади. Илгари бу каби хорижлик жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда қийинчиликларга дуч келардик. Ҳозирги кунда бу борадаги муаммолар ҳал бўлди, мана яқинда Қўқонда “Хўжанд” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдик,шунингдек “Бунёдкор” футбол клуби ҳам хорижда ўртоқлик ўйини ўтказиб келди. Қанча шу каби ўйинлар кўп ўтказилса, жамоаларнинг халқаро тажрибаси ортади.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг кўпчилиги бир-бирини билади, имкониятларни чамалай олади. Хориж жамоасига қарши ўйнаганда эса мутлақо янги рақибга, нотаниш жамоага дуч келади. Яна бир бор айтаман, бу каби мусобақалар футбол жамоаларига катта тажриба мактаби бўлади.

Олдимизда Ўзбекистон лига кубоги мусобақаси доирасида “Пахтакор”га қарши жиддий учрашув кутиб турибди. Шундан келиб чиқиб кечаги ва бугунги ўйинларда танлашда қийинчиликларга дуч келдик. Асосан ёшлардан иборат футболчиларни майдонга туширдик. Бугунги рақибимиз ҳам ёш жамоа экан, кўриб турганингиздек, 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

Кечаги “Нефтчи”га қарши ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ўзим ҳам ёшлигимдан “Нефтчи”га мухлислик қилиб келаман. “Нефтчи”дан учраган мағлубиятимизни тасодиф демаган бўлардим, уларнинг ғалабасига нисбатан “сенцасия” ёки “тасодиф” деган сўзларни ишлатиш нотўғри бўлади. Юқорида айтганимдек, бизни олдинда “Пахтакор”га қарши ўйин кутиб турганлиги боис, бу мусобақада асосан заҳира вакиллари ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. “Нефтчи”нинг ҳозирги таркиби ҳам чакки эмас, ўйинда иккинчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб 0:0 бўлиб турганди. Учрашув сўнгида юзага келган биргина хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди, якунда “Нефтчи”га омад кулиб боқди - дейди Азизбек Тўхтабоев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+4   
21 окт 17:11:10
Millioncha
Qizilqum bilan uyinda 4000 ta odamni yomon aldadilarin
+3   
21 окт 17:36:27
Fanat Barca 7
Пахтакор билан уйинга билишимча жудаям оз мухлис ташриф буюради стадионга. Сабаби мардонавор уйинларинг кизилкум билан. Эрматов жанобларидан шу уйинни текшириб иккала жамоага хам чора куришларини кутамиз.
+2   
21 окт 17:27:16
ХОНЛАР ЮРТИ
Куконимиздан 2020 йилдан жиддий узгаришлар кутиб коламиз. Азизхон яхши мурабий лекин Бош муррабийликга анча бор.
-2   
21 окт 17:24:33
Isroiljon Qosimov
НЕФТЧИНИ ЯХШИ КЎРГАНИЗ УЧУН ЮТҚАЗИБ БЕРИБСИЗДА А. ИШОНДИК
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг