Азар: “Олтин тўп”ни ютиш учун одам кўпроқ ўзини ўйлаши керак, мен ундай эмасман”

19 май 2018, 01:32
“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар замонавий футболда шахсий совринлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйлашимча, бизнинг давримизда “Олтин тўп” ёки энг яхши тўпурарликни қўлга киритиш учун футболчи майдонда кўпроқ ўзини ўйлаши, худбин бўлиши лозим. Аммо мен мутлақо бундай тоифадаги инсон эмасман. Мен қандай бўлсам, шундайман”, дея Азарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда 101 Great Goals. 

Жорий мавсумда 27 ёшли белгиялик футболчи АПЛда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›