UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   0 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  17 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36

Азамат Алланиязов: "Насаф"нинг юбилей 1000-голини киритишни режалаштириб қўйдим" Янгиликлар

Азамат Алланиязов: "Насаф"нинг юбилей 1000-голини киритишни режалаштириб қўйдим"

Олий лига 21-турининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиязов ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.


"Турнинг рамзий терма жамоасига киритиилганимни кўриб хурсанд бўлдим. Тўғрисини айтиш керак, буни кутмагандим. Ҳар бир футболчи учун бу каби нарсалар жуда ёқимли албатта. "Шўртан"га қарши ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энди бор эътиборни "Локомотив" билан бўладиган баҳсга қаратамиз. Бизни жуда жиддий беллашув кутиб турибди. "Локомотив" кучли жамоа. Уларга қарши ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биринчи ўйинда ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритгандик. Финалга чиқишимиз учун ажойиб имконият мавжуд. Ушбу имкониятдан фойдаланишимиз лозим. Гол уришда давом этаманми? Албатта, ҳар бир ҳужумчи майдонга тушаётганда гол уришни ўйлайди. Бизнинг вазифамиз гол уриш ва жамоага ёрдам бериш. Бу ўйинда ҳам гол уриб, минглаб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Финал чиптасини олиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Кейинги ўйинимизни ҳам яна "Локо"га қарши чемпионат доирасида ўтказамиз. "Насаф"нинг Олий лигадаги киритган голлари "Шўртан" билан учрашувдан кейин 999та бўлганидан хабарим бор. Бу ҳақда "championat.asia" сайтида ўқигандим. Шу боисдан жамоамизнинг юбилей голини уриб, тарихга киришни ўйлаб қўйдим. Худо хоҳласа "Локомотив"га қарши ўйинларда мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Азамат Алланиязов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика