UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12"Тоттенхэм" АПЛ тарихида учинчи...  1 20:53Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар  111 20:49Улуғбек Бақоев: "Ёшлар ишончни оқлай олишмади"  10 20:45Даврон Файзиев: "Ҳакамларга раҳмат"  7 20:36Нўъмон Ҳасанов: “Олдинда жавоб учрашуви бор”  5 20:34Шавкат Саидов: “Бугунги баҳс тақдирини стандарт вазиятлар ҳал этди”  0 20:31Иньеста "Реал"ни табриклади  11 20:05Стадиондан селфи №3 ФОТО  20 20:03Антонио Конте: "Олға, "Челси"  2 19:36"Аякс" МЮга қарши ўйинни янги формада ўтказади  3 19:18"Ислом бирдамлик ўйинлари". Спортчиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 19:13Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - ярим финалда!  30 19:08ПСЖ скаутлари "Лацио" - "Интер" ўйинига ташриф буюришди  1 18:45Вальверде "Барселона"ни бошқариши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади  5 18:14Дембеле жароҳат туфайли "Тоттенхэм" билан Гонконгга учмайди  0

03 сен 22:24
Янгиликлар

Азамат Абдураимов: Краевга ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрмиз

“Андижон” жамоаси мазкур турда “Регистон” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Учрашув якунланганидан кейин андижонликлар бош мураббийи Азамат Абдураимов билан суҳбатлашдик.
- Аввало шуни айтишим керакки, сентябрь ойида биз учун бир нечта қийин ўйинлар турибди. Кейинги турда “Зарафшон” билан куч синашамиз, шундан сўнг сафарда “Машъал” ва “Спартак” жамоалари меҳмони бўламиз. Шу боис “Регистон”га қарши учрашувда айрим етакчиларимизга дам беришга қарор қилдик.

Бундан ташқари бошқа ўйинчиларга ҳам имконият беришимиз керак эди. Дастлабки дақиқаларда ўйинимиз бироз қовушмагандек кўринди. Аммо ҳисобни очганимиздан кейин ҳаммаси жойига тушди. Меҳмонлар дарвозага 4та тўп киритдик ва рақибга ҳеч қандай имконият бермадик. Албатта, ўйиндан ҳам, натижадан ҳам кўнглим тўлди. Қолаверса, бугун ҳимоя чизиғимиз ишончли ўйин намойиш этди ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик.

Мени хурсанд қилаётгани, иккинчи босқичда ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишяпти ва ўтган 5та учрашувда ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик холос. Лекин хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Чунки олдинда бизни “Зарафшон”, “Машъал” ва “Спартак”ка қарши оғир ўйин кутиб турибди. Мана шу ўйинлар кўп нарсага ойдинлик киритади. Муҳими, айни пайтда йигитларда кайфият яхши ва кейинги учрашувларда ҳам мана шундай руҳда ўйнашимиз учун бизга қўл келади.

- Сардор Соипов иккинчи босқичда “Нефтчи”дан таркибга келиб қўшилди. Лекин охирги пайтларда уни асосан иккинчи бўлимда майдонга туширяпсиз. Айни пайтда у 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?

- Янги жамоага мослашиши учун Сардорга бироз вақт керак эди. Қолаверса, “Нефтчи”да у кўп вақтини захирада ўтказганди. Сардор ҳозирги ҳолатда ҳам 90 дақиқа ўйнашга қодир. Бироқ ўйин услубимизга кўникиб янада яхши формага кириб олиши учун унга имконият бераётгандик. Бугун унинг ҳаракатларидан қониқдим. Дарвозани ишғол қилди, шунингдек голли пас ҳам берди. Ишонаманки, у жамоамизнинг етакчиси бўла олади.

- Кутилмаганда жиддий ҳасталикка учраган ҳужумчи Дмитрий Краев тўғрисида нима дейсиз? Ҳозир унга осон эмас.

- Бугунги ғалабамизни Дмитрий Краевга бағишлаймиз. Албатта, биз ҳам айни пайтда у учун қаттиқ қайғуряпмиз. Унга ҳозир ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёрмиз. 6 сентябрь куни мухлисларни Краевнинг даволаниши учун ўтказиладиган хайрия тадбирига таклиф этамиз. Ушбу тадбирдан тушадиган маблағни Краевнинг даволаниши учун унга очилган ҳисоб рақамига ўтказамиз. Чунки у қийин операция арафасида турибди.

Буни бутун жамоа бўлиб яхши ҳис қилган ҳолда футболчига моддий тарафдан ёрдам бериш мақсадида мураббий ва футболчилар мукофот пулларини Краевнинг ҳисоб рақамига ўтказишга қарор қилдик. Боиси инсон соғлиғи ҳамма нарсадан устун туради.

Тўғри, Дмитрий ҳозирда жуда тушкун ҳолатда ва руҳий жиҳатдан қийин дамларни ўтказмоқда. Шу боис айни дамда унга ҳамма руҳан далда бўляпти. Биз ҳам бутун жамоа номидан уни соғайиб кетишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Туғилган кунингиз билан, Самвел Вячеславович! Туғилган кунингиз билан, Самвел Вячеславович!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун 46...  106
Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  104
Эшитдик-да: МТЖ легионерлари олий лига футболчиларига қарши баҳслашишади Эшитдик-да: МТЖ легионерлари олий лига футболчиларига қарши баҳслашишади
21 май куни олий лига клубларининг аксар футболчиларидан иборат терма ...  69
Олтита гол, учта пенальти, иккита "қизил" - буларнинг ҳаммаси битта ўйинда. ВИДЕО Олтита гол, учта пенальти, иккита "қизил" - буларнинг ҳаммаси битта ўйинда. ВИДЕО
Кеча олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Бухоро" -...  54
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: