

Марк Пубиль 59-дақиқада Жулиано Симеоненинг узатмасини голга айлантирди. 66-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Жерар Морено пенальтини голга айлантирди. “Атлетико” ҳимоячиси Робин Ле Норманн 76-дақиқада майдондан четлатилди ва Георгес Микаутадзе 78-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинги олиб чиқди. Аммо, Жулиано Симеоне 85-дақиқада Алекс Баэнанинг ажойиб узатмасини голга айлантириб, ҳисобнинг 2:2 бўлишини таъминлади.





