"Атлетико" Словакия терма жамоаси футболчисини сотиб олиши мумкин
24 июн 2024 12:26
Янгиликлар
"Атлетико" Словакия терма жамоаси футболчисини сотиб олиши мумкин
Испаниянинг топ-клуби футболчига қизиқиш билдирмоқда.
"Фейеноорд" клуби ва Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Ганцко Мадриднинг "Атлетико" жамоаси футболчисига айланиши мумкин.
"Marca" хабарига кўра, испан клуби футболчини мавсумолди йиғинга қадар сафига қўшиб олмоқчи.
Ганцко 2022 йилдан бери "Фейеноорд"да ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар