

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби 28 ёшли аргентиналик футболчини қишки трансфер ойнасида сотишга тараддуд кўрмоқда. "Атлетико" Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022дан сўнг хавбекни фойда билан сотишга умид қилмоқда.
де Пауль жорий мавсум 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



