"Атлетико" ўзининг энг муҳим футболчиларидан бири билан янги шартнома тузмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
24 апр 2018, 17:16
"Атлетико"дагилар жамоа дарвозабони Ян Облак билан янги битим имзолашга шошилмаяпти.

Маълумотларга кўра, амалдаги шартномада товон пули 100 млн. евро эканлиги "матрасчилар" раҳбариятини қониқтиради, чунки улар Облакка бундай пул тўлашга қодир жамоа борлигига ишонишмайди. Дарвозабоннинг "Атлетико" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.

Олдинроқ, словенияликка ПСЖ қизиқиш билдирган эди.

Жорий мавсум 25 ёшли посбон ЛаЛиганинг 34та учрашувида майдонга тушди ва 18та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›