"Атлетико" "Наполи" футболчиси учун 50 миллион евро таклиф қилди, аммо...

Alisher
16 окт 2020, 17:14
"Атлетико" ўз таркибига "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни қўшиб олмоқчи эди.

Мадрид клуби хавбек учун 50 миллион евро таклиф қилди, аммо неаполликлар бунга рад жавобини беришди.

24 ёшли Испания терма жамоаси футболчиси учун ёзги трансферлар ойнасида "Барселона" ва "Реал" клублари даъвогарлик қилишган эди.

Руис жорий мавсум Италия А Серия доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›