

Дарвозабон белидаги жароҳат сабаб миллий жамоа ихтиёрини тарк этди. Муссо Колумбияга қарши ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги ўйинда иштирок этолмайди.
Дарвозабон Мадридга қайтади, у ерда Муссони "Атлетико" тиббий хизмати кўрик ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Муссо шу ёзда "Атлетико" томонидан ижарага олинди. Marca'нинг хабарига кўра, дарвозабоннинг "матрасчилар" билан шартномасида у 25тадан ортиқ ўйин ўтказса, клубда қолиши ҳақида банд бор.



