"Атлетико", "Барселона" ва МЮ франциялик футболчи учун рақобатлашмоқда

Alisher
12 ноя 2019, 10:20
"Ренн" таянч ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингага Европанинг гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, футболчига "Атлетико", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Клубнинг ўзи эса тарбияланувчисини 30 миллион еврога сотишга тайёр.

17 ёшли Камавинга жорий мавсум "Ренн" сафида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L’Equipe