UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53

“Атлетик”ка мағлуб бўлган “Бетис” устози истеъфога чиқарилди Янгиликлар

“Атлетик”ка мағлуб бўлган “Бетис” устози истеъфога чиқарилди

“Бетис” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хоан Рубини ўз вазифасидан озод этди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра Испания чемпионати 30-туридан ўрин олган “Атлетик”ка қарши (0:1) беллашувдан кейин клуб раҳбарияти ушбу қарорга келган. Мавсум охирига қадар Алексис Трухильо жамоани бошқариб туради. Футболчилик даврида 7 мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Трухильо клуб сафида 264 та учрашувда майдонга тушган. У 2016/17 йилги мавсумда ҳам сўнгги икки турда жамоага мураббийлик қилган.

“Бетис” шунингдек Руби ва унинг ёрдамчиларига клубга бўлган садоқати учун миннатдорчилик билдирган.

Ла Лига 30-туридан кейин “Бетис” 30 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги тур учрашувини сафарда “Леванте”га қарши ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика