UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Асрор Ғофуров: "Баҳром Ҳайдаров футболчилардан ҳар бир ўйинда интизом ва ҳужумкорликни талаб қилмоқда" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Баҳром Ҳайдаров футболчилардан ҳар бир ўйинда интизом ва ҳужумкорликни талаб қилмоқда"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида "Машъал"га қарши майдонга чиқди.

Жанговар руҳда кечган учрашувда томонлар дуранг натижа қайд этишди(2:2). Биз эса баҳсдан сўнг мезбонларнинг тажрибали футболчиси Асрор Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Об-ҳавонинг иссиқлиги икки жамоага ҳам қийинчилик туғдирди. Бошқа томондан уч ойга яқин ўйин амалиётсиз қолдик. Эндиликда киришиб олишимизга бир мунча вақт кетади. Ҳа, "Локомотив" билан ўртоқлик учрашувида ҳам, бугун ҳам тайм ўрталарига келиб ўйинимиз очилмоқда. Буни сездингиз. Дастлабки 15 дақиқа ҳар бир жамоа учун мослашиб олишга сарфланади. 

Мураббийимиз машғулотларда биздан нима истаётганини тушунтириб бермоқда. Нима кутаётганини онгимизга сингдирмоқда. Вақт ўтиши билан улар истаган ўйинни кўрсата оламиз. Баҳром Ҳайдаров биздан майдонда интизомга амал қилишимизни ва ҳужумкор футбол кўрсатишимизни талаб қилмоқда. Иккинчи бўлимда ирода кўрсата олдик ва ҳисобдаги фарқни йўққа чиқардик. "Машъал" таркибида иқтидорли ёш футболчилар тўп тепмоқда. Уларнинг келажаги порлоқ. Муҳими катта танаффусдан сўнг чемпионатни бошлаб олдик. Эндидикда машғулотларда ўз устимизда кўпроқ ишлаймиз. Олдинда осон бўлмаган ўйинлар кутмоқда. Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз",- дейди Асрор Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика