UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Шаҳзод Убайдуллаевнинг “Шахтёр”даги дебют голи ва акробатик зарбасини томоша қилинг  7 15:55"Атлетик" "Челси" сардорини нишонга олди  2 15:32Жиру "Рома"да Жеконинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 15:15Никимбаев: "Навбаҳор" ва Канчельскис ўртасидаги иш бир миллион доллардан кўпроқни ташкил қилади"  32 15:00Карикатура: "Шеффилд" МЮни мағлуб этди ва "Сити" жадвалда 1-ўринга кўтарилди  8 14:35Месси "Барселона" либосида сўнгги 15 йилдан бери 15тадан кам гол урмаяпти  18 14:10Кьеза: "Италия Кубоги "Ювентус" учун муҳимдир"  0 13:48"Атлетико" "Флуминенсе" ўйинчиси Маркос Паулонинг трансфери борасида келишувга эришди  0 13:25Карикатура. Ибрагимович: "Биз ҳаммамиз бошқалардан кучлироқмиз"  9 13:01Ижарада юрган энг қиммат футболчилар (топ-10)  5 12:51Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:32"Боруссия" қишда Брандтни сотмайди  1 12:25Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман"  9 12:16Ўзбекистон – Аргентина учрашувини жонли кўришни истайсизми?  7 12:11Расман: "Пахтакор" Азиз Турғунбоев трансферини эълон қилди  62

Асрор Алиқулов: "Сафимизда Про лига баҳсларига тайёр бўлмаган футболчилар ҳам бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Сафимизда Про лига баҳсларига тайёр бўлмаган футболчилар ҳам бор"

Про лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Қисқа вақт ичида водийнинг учта жамоасига қарши ўйнадик. Водий жамоалари доим охиригача курашади ва ҳисобга қарамасдан ҳужум қилишни ёқтиришади. Бугун ҳам буни яна бир исботини кўрдик. Мураббий футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб тактика қўллайди. "Истиқлол" билан ўйинда икки хил тайм гувоҳига айландик. Рақиб жамоа мураббийлари иккинчи бўлимда бўйдор ҳужумчини майдонга туширди. Биз бунга қарши тайёргарлик кўрган эдик. Лекин, ушбу ҳужумчини асосий таркибдан жой олишини таҳмин қилгандик. Шунингдек, улар узун паслар билан ўйнашини билгандим. 

"Истиқлол" футболчилари кўпроқ қанотлардан узун пасларни беришади. Бу уларнинг устунлиги деб ўйлайман. Кубок баҳсида қизил карточка олган Жасур Холтўраевни майдондаги ўрни катта. Бугун уни ўрнида ҳаракат қилган бошқа футболчи жамоавий ўйинга киришиб кета олмади. Керакли пайтда улар бир-бирини ўрнини тўлдиришни билиши керак. Жамоамизда 25 нафар футболчини шуғуллантирамиз. Шунақа қийин паллаларда улар ҳам ўзларини кўрсатиши керак. Ўзим футболчилик фаолиятимда ҳимоячи бўлганим учун жамоадаги ҳимоячиларга рақиб ҳужумчсини қандай тўхтатиш ва зарарсизлантириш ҳақида кўрсатмалар бераман. Имкон даражасида ўргатяпмиз. Менинг фикримча, футболда ҳимоявий ва ҳужумкор ўйинни уйғунлаштириш лозим. Чунки, ўйин давомида қаердадир ҳимояланишга ёки аксинча ҳужум қилишга тўғри келади.

Биринчи навбатда ўзим қашқадарёликман. Шу боис бу вилоят жамоаларига ён босаман. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Жамоадаги футболчиларни катта футболга тайёрлашни ҳам зиммамизга олганмиз. Сафимизда Про лига баҳсларига тайёр бўлмаган футболчилар ҳам бор. Шу боис қиладиган ишларимиз кўп.

Ўйин жиҳатдан "Истиқлол" ўтган йилгига ўхшаш. Мураббий ўзгаргани билан ўйин услуби сақланиб қолинганлиги кўриниб турибди.

"Шўртан" учун барча жамоалар жиддий рақиб. Ҳозиргача учта жамоа билан ўйнадик, кўрдик. Қолган жамоаларни ўйинларини видеоёзувлар орқали кузатяпмиз. Ҳамма жамоаларни кучи тенг", - дейди Асрор Алиқулов. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика