

"Олий лига клуби билан ўйнадик. Ўзимизга сабоқ олдик, биз учун бу катта тажриба бўлди. камичликларимизни билиб олдик. Биринчи лигада мавсум бошланишига вақт бор. Чемпионатни ғалаба билан бошламоқчимиз. Шогирдларимнинг ўйинидан у қадар кўнглим тўлмади. Бизда ўйин амалиёти кам эди. Мавсум бошида "Зомин" стадионида эмас "Сўғдиёна" стадионида ўйнаймиз. Июнь ойларига борибгина ўз майдонимизда рақибларни қабул қила бошлаймиз", - дейди Асқар Умаров.



