UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  25 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Артём Петросян: «Таркибимизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи бўлишини истаган бўлардим» Янгиликлар

Артём Петросян: «Таркибимизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи бўлишини истаган бўлардим»

«Динамо» – «Андижон» (1:1) ўртасидаги учрашувдан кейин жамоамиз ёрдамчи мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун ҳужумкор ва ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Мухлисларимизни хафа қилишни истамагандик. Узоқ масофадан йўл босиб келган ишқибозларимизга алоҳида раҳмат. Шунингдек, футболчиларимиздан ҳам миннатдормиз. 1:0 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам қўлларини туширишмади. Мақсадимизга эришиб гол урдик. Тўғри, ютолмадик, аммо ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик. Самарқандликларни яна катта футбол қайтгани билан табриклайман. Мухлислар яхши муҳитни ташкил қилиб бердилар. Ўйин бошида бизга бироз қийин бўлди. Бир қатор муаммоларимиз борлиги сезилиб турди. Баҳсни назорат қилдик, олдинга ўтишда айрим қийинчиликлар бўлди. Ҳимояда ҳам муаммоларимиз кўриниб турди. Рақиб бизга қийинчиликлар туғдирди. Иккинчи бўлимда анча жисмоний куч сарфладик. Бир қатор вазиятларни ташкил қилдик. Рақиб дарвозаси олдида баъзида маҳорат етишмаяпти. Таркибимизда бир қатор иқтидорли ёшлар бор. Охирги зарбани берувчи футболчиларимизда аниқлик етишмай қоляпти. Ишлашда давом этамиз.

- «Андижон» бир неча турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Асосан қайси позицияларда муаммолар бор?

- Юқорида айтиб ўтдим, бизга тажриба етишмаяпти, буни тан оламиз. Иштиёқ жуда юқори. Афсуски, 5 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Йигитлар жуда-жуда хоҳлашяпти, аммо имкони бўлмаяпти. Охирги ҳал қилувчи зарбани бериш учун чинакам маҳорат етишмай қоляпти. Таркибимизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи бўлишини истаган бўлардим. Нима десам экан, жамоамиз ғалаба қозонишни ниҳоятда истаяпти. Бу каби муаммолар жаҳон миқёсида ҳам учраб туради. Менимча, жамоамизга ҳақиқий диспетчер етишмаяпти.

- Ўтган йили жамоа етакчисига айланган Рубин Хебайни қўйиб юбординглар. Сиз унинг кетганидан афсусдамисиз?

- Биз уни бошқа клубга сотдик. Иккинчи томони шундаки, ўзи ҳам бошқа жамоага кетишни хоҳлади, шуни ҳам ҳисобга олишимиз керак. Кетишни истаганидан сўнг мажбурлаб бўлмайди. Ўзбекистонда қолишни хоҳламади. Биламан, Хебай ўтган мавсумда бизга кўп очколар олишимизда ёрдам берган. Бунинг учун унга катта раҳмат. Футбол — бу жамоавий ўйин. Битта ўйинчига қараб жамоани шакллантиришни имкони йўқ

- Уни қайтариш масаласи кўриб чиқилмадими?

- Мен бу хусусида бирор нима дея олмайман. Раҳбарият билади.

- Андижонлик мухлислар жамоасини ажойиб тарзда олқишлайдилар. Вилоят ҳокими ҳам қўллаб-қувватлайди. Иқтисодий тарафдан муаммолар йўқми?

- Бизда жуда яхши мухлислар бор. Эътибор қаратган бўлсангиз, бизнинг фан-клубимиз нимани бошлаб берса, бошқалар худди шу нарсани давом эттиришяпти ва ўхшатишга ҳаракат қилишяпти. Андижон мухлислари фан-клублар ичида яққол етакчилик қилишяпти. Фанатларимизга алоҳида раҳмат. Улар янгидан-янги ғояларни амалга оширишяпти. Раҳбарият ҳам бизни қўллаб-қувватлаб келяпти. Жамоамиз бош ҳомийси «Узавтосаноат» ҳисобланади. Керакли даражада ҳомийлик ишларини бажармоқда. Шунингдек, вилоят ҳокими ҳам клубни қўллаб келмоқда.

- Элдор Адҳамов бугун асосий таркибда майдонга тушди ва бир қатор сейвларни бажарди. Бунгача бошланғич таркибда ўйнаган Игор Литовка захирада қолдирилди. Жамоада асосий посбон ким?

- Қизиқарли савол. Албатта, унинг ҳаракатлари ёмон чиқмади. Тинимсиз меҳнати билан асосий таркибга қўшилди. Литовка ҳам маҳоратли ва унга ҳам раҳмат. Адҳамовга имконият беришга ҳаракат қилдик. У юқори даражада ўйин ўтказди. Машғулотларда яна кузатиб борамиз. Кейинги учрашувда кимни майдонга туширишни мураббийлар штаби томонида ҳал қилинади.

- Ўтган турда «Қизилқум»га қарши ўйин анча хиссиётларга бой ўтганди ва қизил карточкалар кўрсатилган. Бу сафар ҳам жамоа футболчиси майдондан четлатилди…

- Ҳа, қизил карточкаларимиз пайдо бўляпти. Ҳакамлар ВАРга қараяпти ва шундан сўнг четлатишяпти. Ҳакамлар сўнгги қарорни чиқарадилар ва биздан кўра вазиятга яқинроқ турадилар. Ўша ҳолат ҳақида Ислом Маматказиндан сўраганимда тўпга ўйнагандим деган жавобни айтди. Ҳаммасини кўриб чиқамиз. «Қизилқум»га қарши ўйиндаги вазият эса бошқа эди. Тартиб-интизом қўмитаси ўша четлатишни бекор қилди. Ҳақиқат рўёбга чиққанидан хурсандмиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика