

“Кучли ўйин кўрсатган пайтимиз бўлди, учрашувни тўлиқ назорат қилиб, устунликка эришгандик. Вазиятлар кетидан вазиятлар яратдик, аммо фойдаланишга келганда омадсизликка учрадик. “Манчестер Юнайтед” эса рақибнинг бўш нуқтасини топса, унга муаммо туғдиришга қодир.
Улар яққол уч вазиятдан гол урди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо бу ижобий натижа келтирмади. Дастлабки 18 дақиқалик биз учун оғир ўтди, ўйинни назорат қилолмадик, лекин кейин устунлик биз томонга ўтди”, дейди испаниялик мутахассис.
“Тўпчилар” мағлубиятга қарамай, АПЛ турнир жадвалида 15 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда.



