"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
22 июл 2024, 13:23
Такехиро Томиясу ва Киран Тирни жароҳатдан тикланиш билан банд.

"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди машғулотларда қатнашмайди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Қайд этилишича, Такехиро Томиясу ва Киран Тирни жароҳатдан тикланишни давом эттирмоқда. Уларнинг умумий гуруҳга қайтиш вақти номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" мавсумолди тайёргарлик доирасидаги илк назорат учрашувини 24 июль, чоршанба куни "Борнмут"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›