

Бу ҳақда "канонирлар" янгиликларига ихтисослашган "HandofArsenal" аккаунти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беради.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчининг агентлиги "Арсенал"нинг "ҳайратланарли" таклифини қабул қилишга тайёр ва "Реал"ни тарк этиш бўйича мадридликлар билан музокараларни бошлашга тайёр.
Аввалроқ ОАВда Лондон клуби 26 ёшли вингер трансфери учун 105 миллион фунт (123 миллион евро) таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ "Реал" ҳужумчининг эҳтимолий сотувидан тахминан 137 миллион фунт (160 миллион евро) ишлаб олмоқчи.
Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери Мадрид клуби сафида ўйнайди. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларда 375 та ўйинда иштирок этиб, 128 та гол ва 100 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.



