"Арсенал" ва "МЮ" "янги Виейра"га қизиқишмоқда

Tolibjon Qosimov
4 дек 2013, 11:01
"Спортинг" ярим ҳимоячиси Вильям Карвалью "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқишига сабаб бўлди.
Daily Express нашрининг хабарига кўра, Лиссабон клуби Англия клубидан тушган 12,5 миллион фунт стерлинглик таклифини рад қилди.

Карвальюни "янги Патрик Виейра" деб аташмоқда, у яқинда Португалия терма жамоасида дебют қилди ва "Спортинг" билан 2018 йилга қадар шартномаси бор.

21 ёшли футболчининг шартномасида трансфер нархи 40 миллион фунт деб ёзиб қўйилган. Карвалью ҳафтасига 1,5 минг фунт маош олади холос.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru