

“Арсенал” – “Тоттенхэм” беллашуви олдидан сайтимизнинг 2 платформасида обуначилар ўртасида сўровнома ўтказилди ва уларнинг иккисида ҳам деярли тенглик қайд этилди.
“Angliya futboli” сторисидаги натижалар: 49 фоиз овоз “тўпчилар”га, 51 фоизи эса “шпорлар”га берилди.

“Telegram”даги саҳифамизга қўйилган сўровномада эса 5.400 дан зиёд кузатувчи иштирок этди. Натижалар эса қуйидагича:
“Арсенал” – 41 % овоз берилган
Дуранг бўлишига – 16 %
“Тоттенхэм” – 43 %

Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнгги 6 учрашувнинг 3 тасида “Тоттенхэм” зафар қучган, бир бор “Арсенал” ғалабага эришган ва 2 та ўйинда дуранг қайд этилган.

Жозе Моуринью шогирдлари турнир жадвалида 45 очко билан 7-ўринда бормоқда. Микель Артета бошқарувидаги жамоа эса 38 очко тўплаган ҳолда 10-поғонани банд этган.

Элдор Акмурзаев тайёрлади
Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!



